Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтига ректор тайинланди, деб хабар беради ЎзА.

Маълум қилинишича, Баҳодиржон Шермуҳаммадов Фарғона давлат университети ректори этиб тайинланган.

Бунга қадар Баҳодиржон Шермуҳаммадов Президент администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консултанти, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, Дилноза Хўжаева Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланган.

Дилноза Хўжаева бунга қадар мазкур институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, февраль бошларида Қўқон давлат педагогика институтига борган олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов институтининг «частний лавочка»дан фарқи йўқлигини таъкидлаган эди. Ўшанда вазир «Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (Дилноза Хўжаева) 20-25 йилдан бери лавозимда, фан номзоди, доцентлик олмаган. Аёл киши илмий бўлим бошлиғи, аёл киши проректор. Нимага ўзлари намуна бўлиб, докторлик (диссертация) қилмаганлар? Нега докторларни олиб келиб қўймайсизлар шу жойга?», — деган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *