Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалари” мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманида ПЗР тест синовлари ҳақида маълумот берди.

Атабековнинг маълум қилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мавсум бошидан бошлаб бугунги кунга қадар 9 553 247 та ПЗР-тест синовлари ўтказилган.

ПЗР-тест таҳлили (18 соат ичида) натижаси мусбат чиққан тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда даволаш ишлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунгача  Ўзбекистонга жами  5 400 000 доза коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиб келинди ва тақсимот орқали ҳудудларга тарқатилди.

Жорий йилнинг 10 июнь ҳолатига жами 2 529 608 доза коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш тадбирлари ўтказилди, шундан 646 116 дозаси AstraZeneca вакцинаси билан, 1 766 811 дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ва 116681 дозаси “СПУТНИК-V” вакцинаси билан аҳоли эмланди.

Маълумот ўрнида, 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102892 (+287) нафарни ташкил этмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *