Нукусда 18 ёш қиз номаълум сабабларга кўра ўзини “Дўстлик” каналига ташлади. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 10 июнь куни тунги соат 22:10 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб бориб, Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган қизни сувдан қутқариб олинган.

Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу қиз, дастлабки суриштирувлар мобайнида Қоракўз туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро У.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона каналида 8 ёшли бола чўкиб кетиб, танаси 9 кундан сўнг топилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *