Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 5-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

27 мартда — 1 миллион доза,

27 апрелда — 1 миллион доза,

18 майда —  1 миллион доза,

19 майда —  500 минг доза  партиялари келтирилган.

Шунингдек,  Ўзбекистонда 660 минг доза AstraZeneca, 240 минг доза “Спутник V” вакцинаси қўлланилиб келинмоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун тунда Ўзбекистонга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *