Бугун, 10 июнь куни Tashkent Сity ҳудудида эртанги жанг олдидан матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. 11 июнь бўлиб ўтадиган асосий жанглардан бири Шоҳжаҳон Эргашев ва танзаниялик Салиму Жангога ўртасидаги супер жанг ҳисобланади.

Матбуот анжуманида боксчилар журналист ва мухлисларнинг саволларга жавоб беришди.

«Эртанги жангда албатта ғалаба қозонишга интиламан. йиқилсам ҳам олдинги йиқиламан ва ҳеч қачон ортга қайтишни ўйламайман. Режаларимиз бор, сентябрь ойида АҚШда жанг ўтказаман. Шундан сўнг, чемпионлик жангига тайёрланаман. Мени қўллаб турган барча ўзбекистонликларга раҳмат» – Шоҳжаҳон Эргашев.

Танзаниялик боксчи Салиму Жанго саволга қисқа жавоб берди:

«Ҳозирча гапириш нотўғри деб ўйлайман. Шу сабабли барчасини жангдан сўнг гаплашамиз»Салиму Жанго.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *