Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи 8-тури доирасидаги Яманга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Бизда мақсад ўша-ўша. Кейинги босқичга чиқиш учун ҳар ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир ўйинимизни ютишимиз керак.

Яманни ҳурмат қиламиз. Улар бу ерда ўзларини уйидагидек ҳис қилишади. Яманлик мухлислар кўп. Ҳозир фақат шу ўйин ҳақида ўйлаяпмиз.

Машариповдан яна яхши ўйин кутиб қоламан. У ажойиб футболчи ва лидерлардан бири. Бу ўйинда ҳам ўзини кўрсатиши керак.

Ҳар бир жамоа рақиби имкон берганичалик ўйнайди. Бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон берилса, яхши бўларди. Жамоа сафида жароҳатлар бор. Шу сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак ажабмас – дейди Абрамов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *