Шимолий Афғонистондаги ўзбеклар энг зич яшовчи Фарёби вилоятининг Давлатобод тумани Толибон гуруҳи томонидан босиб олингани айтилмоқда. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, туманни қўлга олишда қақшатқич жанглар бўлмаган. Тумандаги ҳукумат кучлари маҳаллий аҳоли ўртасида талофатлар бўлишини олдини олиш мақсадида у ердан чиқиб кетган.

Айрим ҳарбийлар маҳалли расмийларга қурол-аслаҳа етишмовчилиги сабаб ҳам жонини қутқаришга мажбур бўлганини айтган. Маҳаллий аҳоли туманнинг Толибон қўлига ўтганидан хавотирда – «Бундай хабарлар ҳар қандай инсоннинг юрагини ларзага келтиради. Давлат нима учун мудофаа қила олмайди» – дейди маҳаллий аҳолидан бири.

Туман Толибон қўлига ўтиш жараёнида тинч аҳоли ва қуролли кучлар орасида инсоний талофатлар бўлгани ҳақида хабарлар мавжуд. Аммо уларнинг аниқ сони борасида ишончли маълумот йўқ.

Ҳукумат тумандан аскарларни олиб чиқиб кетган бўлсада, ҳаво орқали душман нуқталарига ҳужум уюштириб турибди. Бу жараёнда тинч аҳоли орасидан ҳам қурбонлар борлиги кузатилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *