Франциянинг Валанс шаҳридаги суд президент Эммануэль Макронга тарсаки туширган фуқаро Дамиан Тарелга нисбатан тўрт ойлик қамоқ жазоси ҳукм қилинди. Бу ҳақида BFMTV телеканали хабар бермоқда. Қайд этилишича, Тарел суддан тўғри қамоққа олиб кетилган.

Маълум бўлишича, прократура 18 ойлик қамоқ жазосини талаб қилган. Томонлар қарор бўйича эътирозларини 10 кун муддат ичида билдиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь, сешанба куни Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатнинг жануби-шарқидаги кичик бир шаҳарчада аҳоли билан учрашув олиб боришга борган вақтида йиғилганлардан бири унинг юзига шапалоқ солган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *