2021 йил 9 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102605 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

6 нафари Андижон вилоятида,

7 нафари Бухоро вилоятида,

27 нафари Қашқадарё вилоятида,

1 нафари Навоий вилоятида,

4 нафари Наманган вилоятида,

25 нафари Самарқанд вилоятида,

4 нафари Сирдарё вилоятида,

7 нафари Сурхондарё вилоятида,

13 нафари Фарғона вилоятида,

6 нафари Хоразм вилоятида,

33 нафари Тошкент вилоятида,

108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Бухоро вилоятида 8 нафар,

Жиззах вилоятида 14 нафар,

Наманган вилоятида 4 нафар,

Самарқанд вилоятида 24 нафар,

Тошкент вилоятида 34 нафар,

Тошкент шаҳрида 107 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98592 (+191) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 702 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3311 нафар бемор даволанмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *