Эртага Тошкент шаҳри яна бир профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Ушбу кечадан 7та жанг ўрин олган бўлиб, кўплаб ўзбекистонлик спортчилар ҳам рингга кўтарилишади.

Бу турнирнинг марказий жанги Шоҳжаҳон Эргашев ҳамда танзаниялик Салиму Женго ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жангга иккала боксчи ҳам камар соҳиби бўлиш учун рингга кўтарилади. Бу марказий жангдан ташқари бокс оқшомида яна 6 жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Жанглар билан танишинг:

Шоҳжаҳон Эргашев (Ўзбекистон) – Салиму Женго (Танзания)

Сергей Воробев (Россия) – Александр Журавский (Қозоғистон)

Улуғбек Ҳақбердиев (Ўзбекистон) – Дмитрий Атрохов (Беларусь)

Владимир Мироненко (Россия) – Бекзод Қодиров (Ўзбекистон)

Жамшидбек Нажмиддинов (Ўзбекистон) – Мераб Туркадзе (Грузия)

Ботиржон Зокиров (Ўзбекистон) – Александр Салтиков (Россия)

Асрорбек Раҳимов (Ўзбекистон) – Исмоилжон Ҳолиқов (Ўзбекистон)

Бугун Тошкент Cитий Паркида барча жангчилар учун вазн ўлчаш маросими ташкил этилди. Шунда сўнг боксчиларни матбуот анжуманига таклиф қилишди ва кўплаб журналистлар Шоҳжаҳон Эргашев ва Салиму Женгога саволлар билан юзланишди.

Ушбу савол-жавобдан қисқача келтириб ўтамиз:

Шоҳжаҳон Эргашевга: “Сиз учун ушбу жангга тайёрланишда нима қийинчилик туғдирди?”

Жавоб: “Ушбу жангга тайёрланишда менга вазн ташлаш катта муаммо бўлди. Сабаби мен Женгога қарши жанг қилиш учун 14 кг вазн ташладим”.

Салиму Женгога : “Шоҳжаҳон Эргашевга қарши қандай тайёргарлик кўрдингиз?”

Жавоб: “Жангдан олдин ҳеч қандай фикр билдирмайман. Ҳаммаси жангда ҳал бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг оқшоми эртага, 11 июнь куни “Юнусобод” спорт мажмуасида 19:00да бўлиб ўтиши белгиланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *