Вояга етмаган қизни зўрлашда айбдор деб топилган Жасур Умиров озодликка чиқарилди.

Бугун, 10 июнь куни хонанда Жасур Умиров қамоқдан чиқиб, оила-аъзолари билан кўришаётгани акс этган видео эълон қилинди. Жасур Умировга тайинланган “озодликдан маҳрум қилиш” жазоси “озодликдан чеклаш” жазосига ўзгартирилган.

Аввалроқ, хонанданинг қамалиши юзасидан жабр чеккан қиз барча айбларда ўзининг истагига кўра бўлганлигини тан олиб, Жасур Умировни озодликка чиқаришни сўраган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра:

Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Ушбу ишга алоқадор идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «Ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига «Танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилган. Вилоят ИИБ ТБ бошлиғининг ўринбосари лавозимдан озод қилинганлиги билан чегараланилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *