Футбол бўйича ҳар бир турнирда кучли жамоалардан ташкил топган гуруҳ пайдо бўлади, уни “ўлим гуруҳ” дея аташади. бу галги Европа чемпионатида ақл бовар қилмас даражага чиқиб бораётган давлатлар бир гуруҳдан ўрин олишган. Ушбу гуруҳ “Ф” гуруҳидир.

Тасаввур қилинг ушбу гуруҳда дунёнинг энг кучли футболчисига эга  Португалия, ёш бўлишига қарамай ўз иқтидори орқали Франция терма жамоасини олдинга бошлаб бориб Жаҳон чемпионига айланишига катта ҳисса қўшган Мбаппе ва доимо иқтидорларга тўла, жамоавий ўйин кўрсатиб, рақибларини парчалаб ташлайдиган Германия терма жамоалари ўрин олган. Бу уч супер терма жамоалардан ташқари Венгрия терма жамоаси ҳам жойлашган, лекин юқоридаги уч терма жомага венгерларнинг “тиши” ўтмаслик қилиши мумкин.

Пандемия шароитида футбол мухлислари қизғин, курашга бой ва давлати учун жонини бериб ўйналадиган учрашувларни соғинишган. Худди шу гуруҳда бундай ўйинларни кўришимизга аминман. Сабаби бири – собиқ Европа чемпиони. Улар аввалги чемпионлик шунчаки тасодиф эмаслигини исботлаш учун курашилади.

Иккинчиси – ушбу турнирга Жаҳон чемпиони деган шарафли ном билан етиб келган, лекин 2016 йилги Европа чемпионати финалда Португалиядан мағлуб бўлган эди, шу сабабли французлар аламини олиш мақсадида таркибни жуда ҳам кучли қилиб, жиддий мақсадлар билан чемпионлик курашига киришмоқда.

Учинчиси эса ҳар доим фаворитлар қаторида турган, аммо 2018 йилги Жаҳон чемпионатини шармандали аҳволда якунлаб, мухлисларининг олдида уятга қолган жамоадир. Ушбу жамоа Европа чемпионатида мухлисларини хурсанд қилиш учун жиддий равишда чемпионлик учун курашга киришади.

Энди “Ф” гуруҳида ўрин олган ҳар бир жамоага тўхталиб ўтсак

Португалия

Ушбу терма жамоани Фернанду Сантуш 2014 йилдан бери бошқариб келмоқда. Ҳозирда жамоаси аввалгига қараганда жуда ҳам кучли таркибга эга бўлган. Сантуш Португалия терма жамоаси билан 2016 йили Европа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Терма жамоа ҳимоядан тортиб, ҳужумга қадар юлдуз футболчилар тўпланган. Дарвозада доимгидек Руи Патрициу ишончли тарзда ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячилар жуда ҳам зўр даражада. Португалиянинг бахтига марказий ҳимоядаги муаммони ёпиш учун  2020-2021 мавсумда “Манчестер Сити” таркибида жуда ҳам ёрқин ўйин кўрсатган ва кўплаб нашрларнинг фикрига кўра АПЛнинг энг яхши футболчи деб топилган Рубен Диаш етишиб чиқди. Ушбу футболчига олдинлари Сантуш ишонч билдирмас эди, энди эса жамоани ажралмас бўлаги бўлиши кутилмоқда.

Диашдан ташқари ушбу мавсумда Португалиялик футболчиларнинг кўплари юқори даражада ҳаракат қилишди. Масалан: Буруно Фернандеш “МЮ” таркибида алмаштириб бўлмас футболчига айланди. Ренату Санчеш эса Францияда ПСЖнинг гегемонлигига чек қўйишда жамоасига катта ёрдам берди ва Франция чемпионига айлан.

Бернардо Силва ушбу футболчи “Манчестер Сити” клуби билан ЭЧЛ финалида иштирок этди ва Англия чемпионига ҳам айланди.

Якунда шуни айтиб ўтишим мумкинки, Португалия терма жамоаси EURO-2020нинг фаворитларидан биридир.

Франция

Бу терма жамоа ҳозирда дунёнинг энг кучли жамоасидир. Чунки у футбол бўйича охирги Жаҳон чемпионлари бўлиб туришибди. Бундан ташқари жамоада жуда ҳам кўплаб ёш иқтидорлар тўпланишган. Терма жамоа яна ҳам мукаммал бўлиш учун қария футболчиларнинг тажрибасига ҳам таяниш мақсадида Бензема, Жиру ва бошқа ёши катта футболчиларни таркибга жалб қилди.

Ушбу таркибда сўзсиз Мбаппе энг кучли ва чемпионлик учун иштиёқи баланд футболчидир. Шу сабабли Мбаппеда кўп нарса кутса бўлади. Мбаппедан ташқари доим барқарор ўйини, камтарлиги ва қора меҳнатдан уялмаслиги орқали футбол мухлисларини қойил қолдирадиган Канте ҳам бор. НЪГоло якунланган мавсумда “Челси” таркибида жуда ҳам кучли даражада ҳаракат қилди ва ЕЧЛ чемпионига айланди. Ушбу ўйини орқали баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра “Олтин топ”га эга чиқиши керак дея айтилмоқда.

Диде Дишам бошчилигидаги Франция терма жамоаси енгиб бўлмас терма жамоага айланиб қолгандек. Сўзсиз Португалия ва Германиянинг “қотил”ига айланиши мумкин.

Германия

Лёв шундай жамоа тузганки, Германия терма жамоаси иккинчи таркиби билан жуда ҳам кучли давлатларни енгиб ташлади. Лекин 2018 йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида жуда ҳам кутилмаган натижа қайт этиб ўз иштирокини жуда ҳам эрта якунлади. Шунда сўнг янги ёш иқтидорлар етишиб чиқа бошлади. Иқтидорлар рўйхатига: Мусиала, Вернер, Ҳаверц ва бошқа кўплаб футболчиларни киритиш мумкин.

Ҳозирда Германия терма жамоаси жуда ҳам “кўзи қонга тўлган” ҳолда Европа чемпионатида иштирокини бошлашга яқин турибди. Сабаби Лёв шогирдлари 2016 йилги Европа чемпионатини бой беришди унда сўнг яна бир йирик чемпионатни, яъни Жаҳон чемпионатини шармандали тарк этишди. Шунинг учун Германия мухлисларини ва жамоанинг ўзига бўлган ишончини қайтариш учун жиддий бел боғлаган.

Венгрия

Ушбу терма жамоада топ даражадаги футболчилар, таниқли номлар йўқ. Аммо жамоадаги футболчилар бир-бирини тушуниб ҳаракат қила олади. 2016 йилги Европа чемпионатида Венгрия терма жамоаси Португалия билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. Аммо венгерлар гуруҳдан чиқа олишмаган бўлишса-да, Португалия билан жуда ҳам эҳтиросларга бой ўйин тақдим қилишган эди.

Бу йилги чемпионатда Венгрия терма жамоаси “Ф” гуруҳида фаворитлар билан кураш олиб борса-да, лекин “топ юмалоқ, майдон текис”лигини унутмаслик керак.

Кўриб турганингиздек ушбу гуруҳ Европа чемпионатини безаб бериши кутилмоқда. Бу гуруҳда юқори даражадаги учрашувлар, қирғиз курашлар ва муросасиз қарама-қаршиликлар бўлиб ўтиши тайин.

Иброҳим Усмонов тайёрлади

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *