Футбол ишқибозлари интиқлик билан кутаётган EURO-2020 бошланишига 1 кун вақт қолди. Пандемия сабаб 1 йил ортга сурилган матчлар қизғин ўтиши шубҳасиз. Мазкур турнирда яққол фаворитни ажратиб кўрсатиш қийин. Лекин қайсидир маънода лидерларни айтиб ўтиш жоиз.


“А” гуруҳида Италия терма жамоасининг имкониятлари юқори. Катта эҳтимол билан 1 ўринда гуруҳдан чиқиши мумкин. Туркия ва Уэлс иккинчи ўрин учун курашади.

“Б” гуруҳида Азар жамоадошлари яққол фаворит. Бельгия жамоасида олтин авлод шаклланган. Куртуа, Де Брюне, Дрис Мертенс, Эден Азар каби футболчилар ҳар қандай жамоага етарлича бош оғриқ бўла олади. ФИФА рейтингида ҳам етакчиликни қўлга олган.

“C” гуруҳидан деярли барча жамоалар тенг кучга эга. Қандайдир омиллар сабаб “лолалар юрти” вакиллари имконияти баландроқ.


Сўнгги жаҳон чемпионатида сенсацион натижа қайд эта олган Хорватия Англия билан “Д” гуруҳидан ўрин олган. Хорватлар Европа чемпионатини ҳам юқори даражада ўтказиш учун ҳаракат қилади. Англияда янги авлод жамоага жалб қилинмоқда. Уларда ҳам етарлича имконият бор.


Испания термаси “Е” гуруҳида яққол лидер. Испанлар Европа чемпионатининг сўнгги 20 йилдаги энг кўп ғалабага эришган терма жамоа ҳисобланади.


“Ф” гуруҳини ўлим гуруҳи деб аташ мумкин. Португалия, Германия, Франция ва Венгрия жамоаларидан иборат гуруҳда етакчини кўрсатиш анчайин қийин. Амалдаги чемпион Португалия аввалги натижани такрорлаш истагида. “Немис машинаси” янги мураббий қўл остида илк катта турнирда ўйнайди ва мураббий ўзини кўрсатиш учун ҳаракат қилади. Французлар оптимал таркиб ва барқарор ўйинга эга. Шу сабаб улардан ҳам юқори натижани кутиш мумкин.

Пандемиядан сўнг илк катта турнирга ҳамма мухлисларнинг эътибори қаратилганлиги аниқ. Шу сабали “КоронаФутбол”дан баҳра олинг!

Муҳаммадшукур тайёрлади

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *