Land Cruiser 300 – асосий ўзгаришлар: ташқи кузов панеллари алюмин, энг кучли двигател – турбо V6, ўғирлашдан бармоқ ёрдамида ҳимояланган.
Тойота компаниясининг бутун дунёга машҳур Land Cruiser йўлтанламас автомобилларининг янги серияси – Land Cruiser 300 тақдим этилди.
Янги Land Cruiser чиқиши ушбу афсонавий автомобиллар ишлаб чиқааришнинг 70 йиллик юбилейига тўғри келди. Ҳа-ҳа энг биринчи Тойота Land Cruiser BJ 1951 йилда ишлаб чиқарилган ва Тойота компаниясининг илк енгил автомобили бўлган.
Экология ва экономия
Экология ва тежамкорлик талабларига кўра, бундан буён Land Cruiser автомобиллари V8 турдаги двигателлар билан жиҳозланмайди. Унинг ўрнига 2та турбинали V6 двигатели ўрнатилади. Шундай бўлсада унинг қуввати 415 от кучи ва тортиш кучи 650 НМ (олдинги V8 – 309 от кучи ва 439 НМ)га эга бўлади. Бунинг эвазига автомобил янада тезроқ юрадиган бўлди.
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Турбо мотор, албатта, олдинги атмосфера двигателларга қараганда ресурси камроқ бўлиши мумкин. Бир миллион километр юрмаса ҳам камида ремонтсиз “300 минг юради” дейишмоқда Тойота маҳсулотлари билан яхши таниш бўлган экспертлар ва журналистлар.
Ҳақиқий йўлтанламас
Автомобил кузовида алоҳида рама сақлаб қолинган. Яъни автомобилнинг кузови алоҳида рама устига қўндирилган. Бу кўрсатгич “ҳақиқий жип” ишқибозлари учун жуда муҳим. Бундай конструкция автомобил кузови оғир йўл шароитида (йўлсизлик шароитида) мустаҳкамроқ ва бардошлироқ бўлишга хизмат қилади. Замонавий енгил автомобиллар ва кроссоверларда рама йўқ. Кузовининг ўзи рама вазифасини бажаради.
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Хавфсизлик оширилди
Янги Land Cruiser 300 кузов янада мустаҳкамроқ бўлиши билан бирга автомобил фаол хавфсизлик тизимлари билан ҳам жиҳозланган. Улар орасида актив радар хавфсизлик тизими, қарама-қарши автомобил ҳайдовчиси кўзини қамаштирмайдиган чироқлар, автомобил юриш қисмини турли йўл шароитларига автоматик мослашиш тизимлари, атрофни кузатиш камералари ва бошқалар билан жиҳозланган.
Ундан ташқари, автомобил мутлақ янги ўғирлашга қарши тизим билан жиҳозланган. Маълумки Land Cruiser 100 ва 200 автомобиллари Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллардан бири эди. Янги Тойота эса ҳайдовчининг бармоқ излари ёрдамида ўт олади. Унинг хотирасга 4 кишигача ҳайдовчилар киритилши мумкин. Бундай тизим Тойота томонидан илк бор қўлланилмоқда.
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Яхши томонлари ўзгаришсиз қолди
Тойота ўз харидорларини жуда яхши билади ва янги автомобиллар яратишда уларнинг хоҳиш-истакларини диққат билан ўрганади.
Янги Land Cruiser 300 ташқи ўлчамлари Land Cruiser 200 билан деярли бир хил, фарқи беш миллиметр атрофида. Лекин шу билан бирга салондаги ўриндиқлар янада қулайроқ бўлган, замон талабига кўра олд панлелда улкан мультимедиа экран ўрнатилган. Климат, мусиқа ва бошқа бошқарув органлари фақат экран орқали эмас жисмоний нутқлари ҳам бор. Аксарият мижозлар айнан шундай бўлишини истаган.
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Фақат ҳайдовчи ўриндиғи жуссаси йирик бўлган кишилар учун бироз торайгандек туюлиши мумкин. Чунки марказий тоннел жуда кенгайган ва унда кўплаб кнопкалар ва экран жойлаштирилган.
Тойота хабарига кўра, Land Cruiser компаниянинг энг муваффақиятли моделларидан биридир. 2019 йилнинг август ойида бутун дунё бўйлаб сотилган Land Cruiserлар сони 10 миллион данадан ошиб кетган.
Россияда 2002 -2019 йиллар давомида 400 мингдан ортиқ Land Cruiser сотилган. 2007 йилда савдога чиқарилган Land Cruiser 200 конвейерда 14 йил давомида сақланиб турди. Янги автомобил нархи 6 млн рубл ( $82 000) атрофида бўлиши кутилмоқда.
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *