Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу хақида вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур йиғилиш давомида ушбу театрга директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинди.

Маълумот учун, бунга қадар ушбу театрга Ўзбекистон халқ артисти Мирза Aзизов директорлик қилаётганди. Мирза Aзизов шу йилнинг 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *