Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Англиянинг «Лидс Юнайтед», «Саутгемптон», «Фулхэм» сингари номдор клублари собиқ футболчиси, ҳозирги кунда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган Майкл Ричард Адамс ташриф буюрди.

Ташриф доирасида университетнинг “Футбол назарияси ва услубияти” кафедраси профессор-ўқитувчилари учун Майкл Ричард Адамс иштирокида «Замонавий футбол янгиликлари ва муаммолари» мавзусида семинар ташкил этилди.

Шундан сўнг университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабоев ва меҳмонлар ўртасида халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *