Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 10:50 ларда, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Серсув кўчасида, ҳайдовчи У.А. “Газ-53” русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг двигатель ҳамда салон қисмларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Пахтаобод тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *