Хабарингиз бор, фуқаролар мурожаатларини ўрганиш жараёнида Effect.uz ахборот нашрининг бир нечиа журналистларига Андижон шаҳар халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири Раҳим Собировичнинг ўғли томонидан босим ўтказилиб калтаклангани хақида маълум қилган эдик.

Журналист Аброр Эшонхонов маълумот бериб, мухбирларнинг телефонларигача синдириб ташлангани хақида хабар қилди ва бу бўйича гувоҳларнинг изоҳларини келтирди.

Мазкур кечаётган жараёнлар бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хавотирга тушаётгани ҳақида расмий баёнот берди. Унда қуйидагилар қайд этилган:

«Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига «Effect.uz» интернет-нашри журналистлари томонидан ўз касбий фаолиятини юритиш жараёнида, уларга нисбатан Андижон шаҳар халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири ва унинг ўғли томонидан куч ишлатиб тан жароҳати етказилгани, уяли телефон аппаратлари яроқсиз ҳолга келгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

ОАВ вакиллари фаолиятига бу каби ноқонуний ва тажовузкор қаршилик қисқа муддат ичида иккинчи бор такрорланаётгани Агентликда алоҳида хавотир уйғотмоқда.

Такроран эслатиб ўтиш жоизки, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилиниши таъминланиши лозим, 14-моддада эса журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳимоявий кафолатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган.

АОКА воқеа тафсилотлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига ҳолатни чуқур ўрганиш орқали қонун устуворлигини таъминлаш бўйича сўровлар юборди. Ишонамизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан воқеликка тегишли ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш учун зарур ишлар амалга оширилади», – дейилган баёнотда.

 

Мавзуга оид:

Effect.uz журналистлари Андижонда калтакланди (видео)

Effect.uz журналистларининг калтакланиши бўйича ишни Бош прокуратура назоратга олди

Журналистлар калтаклангани акс этган видео эълон қилинди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Effect.uz журналистларининг калтакланиши бўйича муносабат билдирди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *