Фуқаролар мурожаатларини ўрганиб турган Effect.uz журналистлари Андижонда калтакланди. Андижон шаҳар халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири Раҳим Собировичнинг ўғли томонидан журналистларга қарата куч ишлатилган.  Журналист Аброр Эшонхоновнинг маълум қилишича, айни вақтда журналистларга босим ўтказилмоқда.

 

Ҳатто  ходимлардан бирига тан жароҳати етказилиб, телефони синдириб ташланган.

 

Effect.uz нашри ИИВ, ДХХ, Миллий Гвардия, Бош прокуратура ва бошқа органлардан ушбу ҳолат ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини ва айни дамларда Андижонда бўлиб турган  журналистлар хавфсизлигини таъминлашини сўрайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *