Ижтимоий тармоқларда “Бозорлардан бирида аёл киши бир неча эркак томонидан аёвсиз таҳқирланди” номи остида тарқалган видеотасвир юзасидан ИИВ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, Чортоқ шаҳар автошоҳ бекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ва бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган.

Шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлагандан сўнг, сомсапаз 1988-йилда туғилган Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган.

Шундан сўнг Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган.

Фуқаро Х.Ю. эса вақтинча маъмурий тартибда ушлангани ва суриштирув ишлари якунига етгач ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *