Шу йилдан бошлаб Физика фанидан сертификат бериш йўлга қўйилади. Бу хақида Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилган:

«Бугунги кунга қадар она тили ва адабиёт, математика, кимё ва биология фанларидан жорий этиб бўлинди. Ушбу фанлардан тест синови ўтказилиб, керакли натижага эришган талабгорларга миллий сертификат топширилмоқда.

Булардан ташқари, гарчи физика фанидан 2022 йилда жорий этиш белгиланган бўлса-да, бу йил унинг устувор фанлар сирасига киритилганлиги боис, ушбу фандан сертификатлашни жорий йилдаёқ йўлга қўйиш режалаштирилган», – дейди у.

Аввалроқ, битирувчиларнинг якуний имтиҳонларини ДТМ ўтказиши хақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.