Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган ИИБ ходимлари Президентга мурожаат қилгани юзасидаги видео юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 8 апрель куни Косон туманидаги “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида фуқаро Ғ.А унаштирилган қизи О.Ҳ билан “Кобальт” русумли автомашинада ўзаро суҳбатлашиб ўтирганда, катта лейтенант И.Файзуллаев ҳамкасби катта лейтенант Ф.Астанов билан бирга Ғ.Ани автомашинасини асоссиз ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз жарима майдонига киритиб, О.Ҳни енгил табиатли аёл сифатида рўйхатга олишни билдириб, дастлаб туман тиббиёт бирлашмасидан тан жароҳати бор ёки йўқлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказиб, сўнгра туман ИИБга олиб боришган.

Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан И.Файзуллаев ва Ф.Астановлар содир қилган мазкур салбий ҳолат аниқланиб, улардан фуқаролар Ғ.А.ва унинг унаштирилган қизи О.Ҳни нима сабаб туман ИИБга олиб келиб, ушлаб  утирганлиги сўралганда, улар томонидан ҳеч қандай асослантирувчи хужжатлар тақдим этилмаган.

Ҳолат юзасидан маъсул ходимлар томонидан катта лейтенант И.Файзуллаев ва катта лейтенант Ф.Астановлардан тушунтириш хати олиб бўлингандан сўнг, улар томонидан ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштиришга ҳаракат қилиниб, билдирги ёзишиб рўйхатдан ўтказилган.

Маъсул ходимлар томонидан ўтказилган хизмат текшируви давомида И.Файзуллаев ва Ф.Астановлар фуқаролар Ғ.А. ва О.Ҳларнинг мазкур маҳаллада яшашлиги, уларнинг шахси ва яшаш манзили аниқ бўлишига қарамасдан, 4 соат давомида ушлаб ўтирган бўлсада,  уларга нисбатан ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан, фуқаро Ғ.Адан 4.900.000 сўм миқдорда пул олиб келишини талаб қилиб, унинг ёнида бўлган “Самсунг” русумли қўл телефони ва 200.000 сўм пулларини олиб, автомашинасини жарима майдончасидан чиқаришга рухсат берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, катта лейтенант И.Файзуллаев ва катта лейтенант Ф.Астановлар ИИО сафидан бўшатилган ва уларнинг ҳаракатига қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Косон туман прокуратурасига юборилган.

“Шуни маълум қиламизки Ички ишлар органлари тизимига адашиб кириб қолган ходимларни тизимдан тозалаш ишлари тизимли тарзда давом эттирилмоқда”, дейилади ИИБ хабарида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *