Кеча, 2 июнь куни соат 14:00 чамасида Қорақалпоғистон республикаси Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшовчи ака-ука Ж.Р(2009 й.т.) ва Ж.Д.(2010 й.т.) шу тумандаги “Мадели” ОФЙда яшовчи Н.Қ.нинг уйига меҳмонга бориб, ушбу қишлоқдаги “Қипшақдарё” каналига чўмилганида, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.

Шу пайт канал ёнидан ўтиб бораётган қишлоқ одамлари болаларни сувдан чиқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган, лекин, тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан иккаласи ҳам вафот этган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *