Ижтимоий тармоқларда “Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом (шашлик) тайёрланмоқда, эҳтиёт бўлинг” каби хабар тарқалган.

Бироқ Қашқадарё вилояти ИИБ ушбу ҳолат Косон туманида қайд этилганини маълум қилди.

“Тезкор суриштирув ишлари давомида, Косон тумани Арабхона махалласида яшовчи, фуқаро Н.Т.га тегишли бўлган хонадон ховлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, фуқаролар Н.Т, С.Н., Ш.Х., Т.А. ушбу хонадонда истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон (эшак)ларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётганлиги аниқланган”, дейилади ИИБ хабарида.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *