Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев олий таълим муассасалариларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкинлигини маълум килди.

Маълум қилинишича, кириш имтиҳонларидан воз кечиб, босқичма-босқич мактабларда олинадиган имтиҳонлар ҳисобига болаларни олий таълим муассасаларига қабул қилишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

“Унификация бўйича қарор тегишли органга киритилган. Агар бу тасдиқланса, биз кириш имтиҳонларидан воз кечиб, босқичма-босқич мактабларда олинадиган имтиҳонлар ҳисобига болаларни ОТМларга қабул қилишни йўлга қўямиз. Масалан, тўртта вилоят танлаб олиниб, биринчи босқичда шу вилоятларда ўтказиш масаласи кўрилади. Кейинчалик қолган ҳудудларда ҳам бу амалга оширилади”, деди Фарҳод Мирзаев.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи ижодий имтиҳонлар топшириладиган йўналишлар тўғрисида маълумот берди.

 – ижодий имтиҳонлар ОТМда ўтказилади, бунда имтиҳонларни онлайн кузатиб бориш учун видеокузатув мосламалари ўрнатилади;

– журналистика йўналишларида фақат ижодий имтиҳон назарда тутилмаган, яъни 2 та таълим йўналишига хос ва 3 та мажбурий фанлардан тест имтиҳонлари ташкил этилади;

– фақат педагогик таълим йўналишларига ижодий (касбий) имтиҳонлари билан биргаликда 3 та мажбурий фандан имтиҳон ўтказилиши белгиланган;

– баҳолаш мезонларига кўра барча шаклдаги имтиҳонларда энг юқори балл 280,5 этиб белгиланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *