Тошкент вилоятида фуқаронинг уйига бостириб кирган 5 нафар эркак ушланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг жорий йилнинг 21 май кунидан 22 май кунига ўтар кечаси соат 01:15 ларда номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Чиноз тумани Навоий кўчасида жойлашган яшаш уйига ғайриқонуний равишда бостириб кириб, турмуш ўртоғи 33 ёшли С.Зебо ва унинг ўзига ҳужум қилиб, уриб дўппослаб, пул беришларини талаб қилиб, уйдан ҳеч нарса топа олмаганликларидан сўнг ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Чиноз туманида яшовчи 44 ёшли И.Аброр, А.Фарҳод, Р.Дилмурат, 25 ёшли Б.Шохиджон, 19 ёшли Б.Баҳодиржонлар содир этганликлари аниқланиб, улардан 2 дона қора ниқоб, 1 дона спорт кепкаси, 1 дона скотч ўрами ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими  томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Аброр, А.Фарҳод, Р.ДилмуратБ.Шохиджон ва Б.Баҳодиржонлар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.