TYC Sports нашри хабарига кўра, «Барселона» раҳбарияти Серхио Агуэро, Эрик Гарсия, Жоржиньо Вейналдум ва Мемфис Депай бўйича ишларни якунлади. Мазкур футболчиларнинг аввалги клублари билан шартнома муддати якунланганлиги сабабли трансферларга пул талаб қилинмайди. Раҳбарият эндиликда эътиборини тўлов талаб қилинадиган янги футболчиларга қаратади.

Эмерсоннинг клубга қайтиши кичик сумма билан ҳал бўлади. «Барселона»нинг олдида турган асосий вазифа бир нафар марказий ҳимоячи ва Хорди Альбага муносиб ўринбосар топиш.

Клуб аввал бир-неча футболчиси билан хайрлашади ва тушган пуллар янги ўйинчиларга сарфланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *