«Атлетико»да ажойиб мавсумни ўтказиб, Испания чемпионига айланган «Барселона» собиқ ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар собиқ презиленти Жозеп Бартомеу манзилига танқид тошларини отди.

«Ким мен билан ёмон муносабатда бўлди? Биринчи навбатда президент. У кетишимни истаётганини қўнғироқ қилиб, шахсан ўзимга айтиш ўрнига, буни матбуот орқали эълон қилди.

Нега ўзим билан гаплаша олмади? Клуб фойдасига ишлай олмаётган одам, ўзига ўзи ҳисобот бериб туради.

Мураббий эса ўз гаплари билан бу унинг эмас, раҳбариятнинг қарори эканлигини тушиндим», – дейди угурвайлик ҳужумчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *