Наманганда 83 ёшли отахон ўз ҳовлисида кўкнори етиштираётгани маълум бўлди. Бу хақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йил 12 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1938 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида 1 туп кўкнор ўсимлиги ўхшаш ўсимликни экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жинояти иши қўзғатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *