Диего Марадонанинг ўлими бўйича еттита шахс айбланмоқда. Марcа нашрининг хабарига кўра, улар 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Сан-Исидро шаҳри Бош прокуратураси ҳам ишдаги судьядан судланувчиларнинг Аргентинадан чиқиб кетишини тақиқлашни сўради. Прокуратура ҳисоботида Марадонанинг соғлиғи билан шуғулланадиган тиббий гуруҳнинг ҳаракатлари етарли эмаслиги, номукаммаллиги ва бепарволиги ва беморнинг соғлиғи тақдирини хавфга қолдирганлиги ҳақида маълумотлар бор.

Марадона 60 ёшида вафот этди. Унинг сурункали юрак етишмовчилигидан келиб чиққан ўпканинг ўткир шишиши оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Марадонанинг юрагида улар кенгайган кардиомиопатияни – юрак камераларининг кўпайишига олиб келадиган ва кўплаб сабабларга эга бўлган патологияни аниқладилар. Марадонанинг юраги одатдагидан икки баравар каттароқ эди.

Ушбу жиноят юзасидан кўплаб суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Агар ушбу шахслар Марадонинг ўлимида ҳақиқатан қўллари бўлса, айтиб ўтганимиздек 8 йилдан 25 йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.