Андижон шаҳар хокимлиги Матбуот хизмати депутат Шуҳрат Каримовнинг даҳлсизлигидан маҳрум қилинаётган сессияда бошқа депутатларнинг чўнтаклари нега тинтув қилингани тўғрисида маълумот берди.

Айтилишича, депутат Шуҳрат Каримов “ALLIANCE ROAD CONSTRUCТION” МЧЖ таъсисчиси бўлиб, МЧЖга ҳокимлик томонидан 4.0 гектар ер майдонида кўп қаватли аҳоли турар жой бинолари, коттедж типидаги турар-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, иссиқхоналар, умумий овқатланиш ва чойхона бинолари ҳамда мевали боғ объектларини қуриш учун ажратилган.

Бироқ ҳокимият баёнотида айтилишича, МЧЖ ажратилган ер майдони атрофидаги электр химоя ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилган бўлсада, меёрий талабларга умуман риоя қилмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириб, ер участкаси ва шаҳарсозликка оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабига бутунлай зид равишда иш олиб борган.

Шунингдек, депутат даҳлсизлиги ечилиши керак бўлган сессияда депутатлар тинтувдан ўтказилган. Ҳокимлик баёнотида бунинг сабабларига ойдинлик киритган.

“Айблилиги исботланмасдан туриб, депутатни шаънини ҳимоя қилиш ва тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетмаслиги олдини олиш мақсадида шундай йўл тутилган. Шу сабабли Мазкур сессияда “Тинтув” ўтказилган ускуналарни ташқарида қолдиришлари белгиланган”.

Ҳокимлик баёноти

Ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига 06.05.2021 йил куни Андижон шаҳар прокуратурасининг 16-21195/21-сонли сонли “Депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида”ги тақдимномаси юборилган.

Аниқланишича, Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида “ALLIANCE ROAD CONSTRUCТION” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан 31.03.2021 йил куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми ва 229-моддаси билан қўзғатилган 034012/2021-45IQ-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги кўрсатилган.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтган “ALLIANCE ROAD CONSTRUCТION” МЧЖга Андижон шаҳар ҳокимининг 15.07.2017 йилдаги 656-к сонли қарори билан Андижон шаҳар Бўстон даҳаси У.Юсупов кўчаси бўйида жойлашган 4,0 гектар ер майдони кўп қаватли аҳоли турар жой бинолари, коттедж типидаги турар-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, иссиқхоналар, умумий овқатланиш ва чойхона бинолари ҳамда мевали боғ объектларини қуриш учун ажратилган.

Қарорнинг 3-бандида “ALLIANCE ROAD CONSTRUCТION” МЧЖ таъсисчиси Ш.А.Каримов зиммасига қуйидагилар юклатилган;

– меъморий режалаштириш топшириғи тайёрлатиш учун буюртма бериш;

– лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш;

– лойихани шаҳар бош архитектори тасдиғидан ўтказиш;

– лойихага вилоят қурилиш давлат экспертиза ҳулосасини олиш;

– лойихани давлат арихитектура ва қурилиш назорати инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш ишларини бошлашга рухсат олиш;

-шаҳар санитария эпидемиология назорати маркази, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаси ва табиатни мухофаза қилиш кўмитаси билан келишиш;

-“Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК билан келишиш;

-қурилиш сўнгида қабул комиссиясига топшириб, фаолият кўрсатиш учун рухсат олиш;

-ажратилган ер майдони атрофидаги электр химоя ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилган бўлсада, меёрий талабларга умуман риоя қилмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириб, ер участкаси ва шаҳарсозликка оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабига бутунлай зид равишда иш олиб борган.

Шу билан бирга қурилиш ишларини лойиҳалаш ва рухсатномалар олиш учун асос ҳисобланадиган “Архитектура меъморий режалаштириш топшириғи”ни сохталаштириб, ҳоким қарорида кўрсатилган 4,0 гектарга қўшимча равишда 6,0 гектар жами 10,0 гектар ер майдонига қалбаки равишда топографик чизма тайёрлашга эришган.

Шаҳар ҳокимлиги хузуридаги доимий ишловчи комиссияси томонидан ўрганилганда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олинган 6,0 гектар ер майдонининг 1,26 гектар қисмида Ахоли пунктларини комплекс қурилишини назорат қилиш Андижон шаҳар комиссияси томонидан бир неча бор огохлантиришлар берилишига қарамасдан 9 та ҳар бирининг ўлчами 400,0 кв.метрдан иборат ер участкаларида қурилиш ишларни амалга ошириб, 2 тасида қурилиш ишлари деярли якунланган ва 7 тасида бетон пойдеворлар қурилган.

Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ноқонуний қурилиш қилинган 0.36 гектар ер майдонини Вазирлар Махкамасининг 20.12.2019 йилги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан электрон аукцион савдоларида сотиш имконияти йўқотилган ва давлат бюджетига камида 190.8 млн сўм (аукционда бошланғич нархи) миқдорда зарар етказилган.

Шунингдек, Андижон шаҳар хокимлиги ҳузурида ташкил этилган ерга оид қонунчилик ижросини ўрганиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини аниқлаш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан маҳсус комиссиянинг 06.05.2021 йилги йиғилиш қарори билан “ALLIANCE ROAD CONSTRUCTION” МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат этиш белгиланган ва 07.05.2021 йил куни судга даъво аризаси киритилган.

Тергов ҳаракатлари давомида “ALLIANCE ROAD CONSTRUCTION” МЧЖнинг таъсисчиси Ш.Каримов эканлиги ва у Андижон шаҳар Ҳалқ депутатлари кенгаши депутати эканлиги аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан депутат Ш.Каримовни даҳлсизлик ҳуқуқидан махрум қилиш тўғрисидаги масалани қонунда белгиланган 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқишини ва қабул қилинган қарор ҳақида шаҳар прокуратурасига дарҳол маълум қилишлик белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 02.12.2004 йилдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-II-сонли Қонунининг 2-боб “Депутатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари”, 5-моддаси “Депутатнинг ҳуқуқлари” дан фойдаланган ҳолда қонуний тўхтамга келишлик ҳамда натижаси ҳақида Андижон шаҳар прокуратурасига маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг 02.12.2004 йилдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-II-сонли Қонунининг 11-моддаси “Депутатнинг далсизлик ҳуқуқи” 3-қисмида “Депутат тегишли халқ депутатлари Кенгашида овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги ёки ниқтаи назарини баён этганлиги учун ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, шу жумладан, ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Агар шундай хатти-ҳаракатлар муносабати билан депутат ҳақорат қилишга, туҳмат қилишга ёки қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган бошқа қонунбузарликларга йўл қўйган бўлса, у даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Мазкур Қонуннинг 12-моддаси “Депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби” белгиланган бўлиб;

1-бандида депутатни дахлсизлик хуқуқидан махрум қилиш тўғрисидаги масала тегишинча вилоят, туман, шахар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан 10 кун ичида хал этилади (комиссия томонидан кўриб чиқилиши назарда тутилмаган);

3-бандида депутатни жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилади;

4-бандида Ҳалқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик хуқуқидан махрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дархол тегишли прокурорга юборилиши;

5-бандида депутатнинг дахлсизлик хуқуқидан махрум қилишга розилик олган прокурор иш юритиш тамомланган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида тегишли халқ депутатлари Кенгашига ишни тергов қилиш, судда кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабар қилиши шарт деб қатъий белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан 20.04.2021 йил куни 13 нафар комиссия аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, 06.05.2021 йил куни ва Ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссиялари раислари иштирокида жорий йилнинг 11 май куни йиғилишда муҳокама қилинган.

Шундан сўнг 11.05.2021 йил куни 113-к сонли қарор қабул қилиниб, сессия кун тартибига Андижон шаҳар прокуратурасининг тақдимномаси муҳокамаси ва сессия ўтказиш куни 17 май куни соат 16.00 га деб белгиланиб, Кенгаш депутатларига сессияда кўрилиши лозим бўлган Тақдимнома ҳақида маълумотлар тақдим этилган.

Жорий йилнинг 17 май куни ўтказилган VI-чақириқ Ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 20-сессияси очиқ деб эълон қилинган ва 30 нафар Депутатлардан 26 нафари сессисияда иштироки таъминланган (2 нафари касал, 2 нафари хизмат сафарида) ва Андижон шаҳар прокуратурасининг 06.05.2021 йил кунги “Депутатни даҳлсизлик ҳуқуқидан махрум қилиш тўғрисида”ги 16-21195/21-сонли тақдимномаси Андижон шаҳар прокурори ўринбосари С.Мамажонов томонидан ўқиб эшиттирилган ҳамда 21 нафар депутатлар розилик билдириб, 4 нафари қарши ва 1 нафари бетараф қолган ҳамда Тақдимнома қаноатлантирилган.

Ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши томонидан “Депутатнинг даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида”ги сессиясидан олдин Кенгаш томонидан “Айблилиги исботланмаган депутатнинг даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш” сессиясида мобиль телефонлар ва камералардан фойдаланмаслик юзасидан қарор қабул қилинган. Бунинг сабаби шундан иборатки, айблилиги исботланмасдан туриб, депутатни шаънини ҳимоя қилиш ва тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетмаслиги олдини олиш мақсадида шундай йўл тутилган.

Шу сабабли Мазкур сессияда “Тинтув” ўтказилган ускуналарни ташқарида қолдиришлари белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz Андижон шаҳрида ҳокимнинг ноқонуний қарорларига қарши бўлган депутат Шуҳрат Каримов 17 май куни даҳлсизлигидан маҳрум қилингани тўғрисида хабар берганди. Бунга сабаб депутат ҳокимнинг айрим қарорларига қаршилик билдиргани айтилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *