Аввалроқ, 2021 йил 17 май санасида Тошкент вилояти Чиноз тумани Каттатепалик маҳалласи ҳудудида жойлашган мактаб директори 4 нафар юқори синф ўқувчи қизлари билан рўмол борасида суҳбатлашгани акс этган аудиоёзув тарқалган эди.

Аудиоёзувдан мактаб директори икки нафар 10-синф, икки нафар 11-синф қиз билан рўмол борасида танбеҳ бериб, битирувчи синф ўқувчилари мактабни тамомлаб кетиши, бироқ 10-синф ўқувчиларига кейинчалик қийин бўлишини айтиб қўрқитганини эшитиш мумкин.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси расмий маълумот бериб, Чиноз тумани халқ таълими тасарруфидаги 45-умумий ўрта таълим мактаби директори Т. З нинг овози деб тахминланаётган аудиоёзув бўйича Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилинганини маълум қилди.

Айни дамда ҳолат юзасидан ички текширув бошлангани ҳамда натижа ҳақида ахборот берилиши қўшимча қилинган хабарда.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Чиноз тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 45-мактаб директори Зубайда Тошпўлатова жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўраб чиқди.

«Мен кеча ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган аудиоёзув бўйича ўз фикримни билдирмоқчиман. Рўмолнинг сайловга умуман алоқаси йўқ. Мен ҳақиқатдан ҳам ўзим раҳбарлик қилаётган мактабда ўқувчи қизларга мактаб формасида бўлмаганлиги сабабли ўз ваколатим доирасида тушунтириш ишларини олиб бордим.

Қора рўмолнинг ўрнига оқ рўмол ўраши кераклигини айтдим. Бу бўйича менга ҳеч қандай ташкилотлар томонидан топшириқлар берилмаган. Ўз хатойимни англаб етдим. Мен ота-оналардан ва жамоатчиликдан узр сўрайман. Алҳамдулиллаҳ мен ҳам мусулмонман»,- дейди мактаб директори ўз видео мурожаатида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.