Андижонда поезд тагига ётиб ўз ҳаётини хавфга солиб, қилган қилмиши учун жазоланган “Zafar_Diyor_Andijon” номи билан фаолият олиб борадиган тиктокер “Мотамсаро она” ҳайкалига ҳурматсизлик қилди.

Видеода тиктокер ҳайкал устига чиқиб олган, уни кўрган одамлар унга ҳайкалдан тушишини айтган.

Бироқ, тавбасига таянмаган бу йигит ҳайкалнинг нимага қурилганлигини билмаётганлигини айтган ва нимага тушиши кераклигини сўраган.

Ҳар хил ножўя ишлар қилишдан чарчамайдиган Зафар исмли тиктокер ушбу салбий ҳаракатлари жазосиз қолмайдиган бўлди.

Судланувчи Зафар Кимсановга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *