Испания расмийларининг таъкидлашича, қўшни Марокашдан камида 6000 нафар ноқонуний муҳожир Испаниянинг Сеута анклавига етиб келган. Мазкур рақам бир кун ичидаги қочқинлар сонининг рекорд кўрсаткичи ҳисобланади.

Қайд этилишича, паст оқим сабабли денгиздаги тўсиқлардан ўтиш имконияти вужудга келган. Қочқинлар орасида 1500 га яқин вояга этмаганлар ҳам бор.

Уларнинг асосий қисми Марокашдан эканлиги айтилмоқда. Испания аллақачон 2700 га яқин одамни қайтариб юборгани ҳақида маълумот берди, аммо вояга этмаганларни эмас.

Бош вазир Педро Санчес вазиятдфан хабар топгач, Парижга сафарини бекор қилди. У Африка учун молиявий ёрдам бўйича Франция бошчилигидаги саммитда қатнашиши керак эди. Бунинг ўрнига Сеута инқирозига эътибор қаратмоқда ва у анклавда нормал ҳолатни тиклаш учун барча ҳаракатларни амалга оширишга ваъда берди.

Қайд этиш жоизки, Испаниянинг Сеута ва Мелилла анклавлари африкалик муҳожирлар учун магнитга айланди. Бу ҳудудга кўпдан бери ён қитъадан муҳожирлар келишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *