Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида солиқ инспектори ва фермер хўжалиги раиси 13 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 17 май куни Пастдарғом тумани Давлат солиқ инспектори Б.Ж. ва фермер хўжалиги раиси ҳисобланган Х.Б., “Павлония” кўчатини экиш ниятида юрган фуқарога Пастдарғом туманидан 15 гектар ер майдонини 13 минг доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилган.

Улар ундан сўралган пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган вақтида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *