Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туман Кенгаши депутатлиги учун ўтказилган сайловда сайловчи сайлов қутисига бир нечта блютенни ташлашга уринди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, кеча 16 май якшанба куни Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашининг бўшаб қолган 29-Бўстон сайлов округи депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Сайловчилар 40-умумий ўрта таълим мактаби биносидаги 209-сайлов участкасида, «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида ҳамда «Ойдин йўл» МФЙ Тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида ўзига маъқул номзодга овоз берди.

«Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида, Тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида сайловчиларга бир нечта блютен берилгани маълум бўлган. Бир сайловчи 15-20 талаб овоз беришга уринган ҳолат кузатилган.

Мазкур ҳолатни ўз кўзи билан кўрган ва вазиятга гувоҳ бўлган 224-сайлов участкаси раиси кўзбўямачиликни аниқлаган матбуот ходимига «муаммо қилмасликни» маслаҳат берди.

«Бўстон» МФЙ раиси Тоғаймурод Тожиевнинг маълумот беришича, депутатликка сайлов ўтказилаётган 85-мактабдаги 223-сайлов участкасида ҳеч бир номзоднинг дастури ёки таржимаи ҳоли сайловчиларга кўринадиган жойга осиб қўйилмаган. Шунингдек МФЙ раиси ими-жимида бундай, кўзбўямачилик қилиб сайлов ўтказилишида туман Сайлов комиссияси раиси ва масъулларининг айби бор эканлигини айтиб ўтган

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *