Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Г.Ш.Рихсиева ўқув жараёни 2021 йил 17 майдан анъанавий шаклда давом эттирилишини маълум қилди.

Covid-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни инобатга олиб шу йил 22 апрел куни 160 УМ буйруқ билан Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқув жараёни 22 апрелдан 6 майга қадар масофавий шаклга ўтказилган эди.

Талабалар Рамазон ҳайити байрамини оила даврасида муносиб нишонлашига шароит яратиш мақсадида 30.04.2021 йил 165-УМ-сонли буйруқ билан университетдаги масофавий таълим муддати 15 майга қадар узайтирилди.

17 майдан эътиборан эса университет тўлиқ анъанавий таълим тизимига ўтади. Бундан ташқари, давлат имтиҳонлари ва битирув малакавий ишлар ҳимоялари ҳам 100% анъанавий тарзда ўтказилади.

Аввалроқ, карантинга ёпилган ОТМларда ўқув жараёнлари ўқув йили охирига қадар масофавий тарзда ташкил этилиши хабар қилинган эди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълими вазири видеоселекторда айтиб ўтган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *