“Анвар” деб номланган ўзбек фильми “Пусан” халқаро кинофестивалида иштирок этиш йўлланмасини олди.

Жорий йилнинг 5-12 июль кунлари Корея Республикасида бўлиб ўтиши режалаштирилган кинофестивалда Осиё минтақасидан ёш кинорежиссёрларнинг илк кинолойиҳалари намойиш этилади ва мутахассислар томонидан баҳоланади.

“Aнвар” қисқа метражли фильми Кинематография агентлиги томонидан ўтказилган “Дебют-2020” ёшлар киноалманахида суратга олинган 18 та филмдан бири ҳисобланади.

Фильмда Aнвар исмли болакайнинг касалманд ётган бувиси билан меҳрга тўла илиқ муносабати кўрсатилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *