Театр режиссёри Баҳодир Йўлдошев 76 ёшда оламдан ўтди.
Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Баҳодир Йўлдошев 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. У 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1971 — 1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974 – 1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган.

Баҳодир Йўлдошев 1984 йилдан бошлаб Аброр Ҳидоятов номли Ўзбек Давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида фаолиятини олиб борган.

Бу театрда у “Майсаранинг иши”, “Фармонбиби аразлади”, “Паранжи сирлари”, “Қора камар”, “Зиёфат”, “Искандар”, “Фиридун”, “Нодирабегим”, “Ипак йўли” каби асарларни саҳналаштирган.

Ўзбекистон ҳалқ артисти Баҳодир Йўлдошев “Буюк хизматлари учун” орден каби унвон билан тақдирланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *