Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушоғлу Фаластинда бирдамликни кўрсатиш вақти келганини ва Туркия зарур бўлган ҳар бир қадамни ташлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақида Anadolu нашри маълум қилди.

«Биз шунчаки деклорациялар ва баёнотлар беролмаймиз. Амалда нимадир иш қилишимиз керак. Халқаро ҳамжамият Фаластин тинч аҳолисини ҳимоя қилиш учун масъулдир. Айнан шу жиҳат ИҲТ га катта масъулият юклайди.

Биз Фаластин фуқароларини ҳимоя қилиш учун халқаро ҳимоя механизмини яратишга интиламиз», – дейди вазир Чавушоғлу.

Мевлуд Чавушоғлу

Унинг қайд этишича, ушбу механизм ихтиёрий давлатларнинг молиявий ва ҳарбий ҳиссалари билан ўрнатилиши мумкин. Шунингдек, у ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар учун Исроил жавобгар бўлиши кераклиги, шу нуқтаи назардан Халқаро жиноий суднинг алоҳида ўрни борлигини маълум қилган.

«Агар биз ўз оиламиз ичида мақсадсиз баёнотлар қилсак, бошқаларни қандай танқид қиламиз? Ким бизни жиддий қабул қилади? Бизнинг муносабатимиз аниқ бўлиши – инсоният ва адолатни ҳимоя қилиб тарихнинг ўнг томонида туришимиз керак», дейди Туркия ТИВ вазири.

Маълумот ўрнида, Сўнгги ҳужумлар натижасида Ғазода 188 нафар фаластинлик, шу жумладан, 55 бола ва 33 аёл ҳаётдан кўз юмган. Жароҳат олганлар сони эса 1230 дан зиёдни ташкил этмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *