2021 йил 12 май куни соат 10:30да Наманган вилояти Норин туманида мудҳиш ЙТҲ рўй берди . Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳодиса Чўжа-Ҳаққулобод йўлининг 22 км.да, Бўзўлмас МФЙ ҳудудида рўй берган. Аниқланишича, норинлик 43 ёшли эркак, “Nexia” машинасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, “Damas” билан тўқнашиб, сўнгра ушбу автомашинани ортидан ҳаракатланиб келаётган, 24 ёшли йигит бошқарувидаги УАЗ автомашинасига тўқнашган.

Натижада, “Nexia”да бўлган йўловчилар, 62 ёшли Андижон вилояти Пахтобод туманида яшаган эркак ва 37 ёшли эркак оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, “Nexia” ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, ўнг кўкрак қовурға суякларини ёпиқ синиши, ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ва йўловчилари, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши, иккала оёқ сон суягини ёпиқ синиши, Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл бош мия чайқалиши, иккала кўз соҳаси гематомаси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *