Наманган Давлат университетида жорий йилдан тиббиёт йўналиши очилади. Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, янги ташкил этилаётган факультет учун 2021/2022 ўқув йилидан Наманган давлат университетининг бакалавриатнинг кундузги таълим йўналишида тиббиёт йўналишларига қабул жараёнлари бошланади.

Шу жумладан:

  • Даволаш иши – 25 нафар;
  • Педиатрия иши – 25 нафар.

Ушбу ҳар бир таълим йўналишлари учун 12 нафар грант, 13 нафар контракт асосида талабалар қабул қилиниши белгиланди.

Мазкур очилаётган таълим йўналишлари университетдаги мавжуд қўшма дастурлардан фарқ қилиб, бакалавриатнинг кундузги шаклида ташкил этилади ҳамда талабалар таълим муддатини олийгоҳнинг ўзида якунлайдилар.

Аввалроқ, ТАТУнинг янги филиали ташкил қилингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Жиззахда янги университет ташкил этилиши ҳақида маълумот берилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *