Effect.uz мухбири Фазлиддин Меҳмонов актёр Йигитали Мамажонов билан интервью ташкил қилди. Ушбу интервью давомида Йигитали Мамажонов пандемия, кино олами ва пиарни яхши кўрадиганлар инсонлар ҳақида фикрларини билдирди.

«Пандемия санъат аҳлига, жонталашиб ётган деярли мурдани, тепиб ўлдира қўя қолди. Пандемия яхши томони ҳам, ёмон томони ҳам бўлди. Аллоҳимни қудратини қарангки, манман санъаткорлар кўпайиб кетган эди. Битта тўйга кираман, ёриб чиқиб кетаман деганлар – ҳаммаси жойига келиб қолди. Шунга СубҳанАллаҳ дейиш керак. Санъатни яхши кўраман, ўзим ҳам санъаткорман. Бироқ, бизнинг касбимиздан ҳам улуғ касблар бор. Биз шу касбда юриб манман бўлиб кетишимиз нотўғри. Кимсан? Ўзи деган саволга жавоб мана – пандемия. Кўпчиликда тўй йўқ, мен бундан хурсанд эмасман. Шунчаки, одамларни кўзини очишни хоҳлайман. Эртага қора кун келишини ҳам билиши керак. Пандемия ҳамма нарсани ўз жойига қўйди деб ўйлайман.

Мен ўзимдан келиб чиқиб гапираман. Маблағ қаердан келади, мен бу ҳақида ўйламайман. Аллоҳимни ўзи етказади. Чунки ҳар биримизни ўзимизга яраша берилган ризқимиз бор. Ризқимиз тугаган бўлса ўша кун охирги кун экан. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи, бу нарсаларга оддий қарайман» – дея фикр билдирди Йигитали.

Тўлиқ интервьюни Effect.uz ахборот агентлигининг You tubeдаги каналда томоша қилишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *