UFC 262. Техас штатидаги мусобақада белгиланган барча жанглар якунланди.

Кечанинг марказий жангида Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун ўзаро жанг ўтказишди.

5 раундга мўлжалланган жанг иккинчи раунддаёқ Оливейранинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи раундда Чендлер нисбатан устунликка эришди. Иккинчи раундда эса Оливейра зарбалар серияси билан рақибини мувозанатдан чиқарди ва нокаутга учратди.

 

Ушбу ғалаба сўнг, Оливейра енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонига эга бўлди.

Доғистонлик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовдан қолган камарнинг янги эгаси эндиликда – Оливейра ҳисобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *