Youtube ижтимоий тармоғида, Андижон вилоятида 5 ойлик келин, 5 нафар эркак томонидан дала шийпонида шафқатсизларча зўрланганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича,  мазку ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айтилишича, зўравонликни содир этишда беш киши эмас балки, 6 киши гумонланмоқда.

Улар:

М.О. 1990 йил Андижон туманида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
С.А. 1992 йил Андижон туманида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи;
М.А. 1984 йил Андижон туманида туғилган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
Ж.М. 1979 йил Андижон шаҳрида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
Ж.Х. 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
А.Б. 1990 йил Андижон шаҳрида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи.

Эслатиб ўтамиз, терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида O.O.га тегишли бўлган қизил қора рангли аёллар кўйлаги ва бошқа кийимлари далилий ашё тариқасида ҳолислар иштирокида олинган ва унга суд-тиббий экспертизаси, судга оид боилогик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *