АПЛнинг 36 турида «Ливерпул» «Вест Бромвич» клуби уйида меҳмон бўлди. Жуда ҳам қийин кечган баҳсда Клопп шогиртлари ирода кўрсатиб ғалаба қозонишди.

Кутилмаганда «Вест Бромвич» клуби 15 дақиқада Робсон-Канунинг голи эвазига олдинга чиқиб олди.  Лекин «Ливерпул» ўзига келиб олиб 33 дақиқада Салоҳнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида «Ливерпул» кўплаб ҳужум уйиштирди, аммо вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

 

Бош ҳакамнинг қўшиб берган дақиқаларида «Ливерпул»нинг жонига Алиссон Беккер горо кирди. Чунки у бурчакдан узатиб берилган топни дарвозага чиройли таризда йўллаб қўйди. Шу тариқа дарвозабоннинг голи эвазига «Ливерпул» 2:1 хисобида иродали ғалабага эришишди

Шу тариқа «Ливерпул» ЕЧЛ қўлланмаси учун имкониятни сақлаб қолди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *