«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бэккер АПЛ 37-тури доирасидаги «Вест Бромвич»га қарши учрашувда киритган ғалаба голи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳозир ҳис-туйғуларим тўлиб-тошган. Охирги ойда мен ва оилам атрофида жуда кўп ишлар бўлиб ўтди, аммо нима бўлган тақдирда ҳам футбол – менинг ҳаётим.

Эсимни таниганимдан буён отам билан футбол ўйнаб келаман. Умид қиламанки, отам бугун мен билан бўлди ва барини кўрди. Ишонаманки, у самодан туриб катта хурсандчилик билан нишонлаган.

Баъзида бор кучингизни сарфлаб, ҳаракат қиласиз, лекин бари ўхшамай қолаверади. Жамоадан жуда хурсандман, чунки биз бир ёқадан бош чиқариб кураша олдик. Бизда ягона – чемпионлар лигасига йўлланма олиш мақсади бор. Негаки биз бу турнирда аллақачон чемпион бўлдик. Ҳаммаси саралашдан бошланади.

Мен ҳеч қачон ҳозирги каби хурсанд бўлмаганман» – дейди бразилиялик посбон Sky Sports жонли эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Алиссоннинг отаси февраль ойида, Бразилиядаги тўғон ёрилиши оқибатида чўкиб, оламдан ўтган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *