Қўқон шаҳридаги оилавий корхонадан 46 миллион 282 минг сўмлик мол-мулкларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.

11 май куни Қўқон шаҳри “Бахмолбоп” кўчасида жойлашган оилавий корхона раҳбари Р.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 май кунидан 11 май кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзига тегишли бўлган оилавий корхона омборига ғайриқонуний равишда кириб, жами нархи 46 миллион 282 минг сўмлик мол-мулкларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *