Халқаро шахмат академиясида Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва мамлакатимиздан жами 34 нафар маҳоратли шахматчи қатнашди.

Швейцарча тартибда ўтган турнирда ғолиблик ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовга насиб этди. У якунда 8 очко билан 1-ўринни эгаллади. 6,5 очкодан жамғарган яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳамда қозоғистонлик Петр Костенко мос равишда 2-3-ўринни эгаллади.

Кучли олтиликдан 6 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон), Муртаз Казгалеев (Қозоғистон) ҳамда 5,5 очко жамғарган Жаҳонгир Воҳидовлар жой олишди.

Мусобақа низомига кўра, 1-ўрин соҳиби 1 000 АҚШ доллари билан тақдирланди. Кейинги ўрин соҳиблари мос равишда 600, 500, 400, 300 ва 200 АҚШ долларига сазовор бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *