Президентга ДAН ходими бўламан, деган қизга аъзолик гувоҳномаси берилди.
Хабарингиз бор Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлган эди.

У ердаги беморларнинг ҳолати билан танишганди. Ўша вақтда у ерда даволанаётган қиз давлат раҳбарига ДAН ҳодими бўлишини айтган эди.
Бугун ўша ДAН ходими бўламан деган қизалоққа аъзолик гувоҳномаси ва махсус форма топширилди.

Бу ҳақда “Узрепорт” мухбири маълум қилмоқда.
Уни қизалоққа ИИВ ЙҲХББ бошлиғи  Олим  Саидов топширган.
Қолаверса, бу қизни даволаш учун барча харажатларни ЙҲХБ ўз зиммасига олгани айтилган.

Шу билан бирга, ҳудуддаги бошқа болаларга ҳам совғалар топширилгани маълум қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *